avatar
Куч
122.21
Рейтинг
+44.81

Tohir Isoqov

Мақолалар

“Глобал иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича энг яхши ғоя-2012”

ТТЕСИ

12 февраль куни Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг ката мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртларининг талабалари ва магистрлари ўртасида ўтказилаётган “Глобал иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича энг яхши ғоя-2012” танлови Ўзбекистон экологик ҳаракати Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерология хизмати маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоцияцияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Экофоруми билан ҳамкорлигидаги Қўшма қарори асосида халқаро конференция бўлиб ўтди.


Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтида Ватанимиз Қуролли Кучларининг 21 йиллиги “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Мардлар қуриқлайди Ватанни” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

ТТЕСИ

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг келажаги учун маъсул бўлган талаба- ёшларни тарбиялашнинг асосий йўналишларидан бири ҳарбий-ватанпарварлик тарбия бўлиб, унда талабаларга она-Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлиги сингдирилади, ҳарбий мутахассислик  билимлари  берилади  ва  юқори  маънавият  шакллантирилади.           Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва Мудофаа вазирининг фармойишлари, Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги буйруқ ва кўрсатмалари асосида амалга оширилади.


ОТА-ОНАЛАРНИ ЧОРЛАЙМИЗ

ТТЕСИ
Фикр, таклиф, мулоҳаза

            Тарбия саодат, биз бу гапни қайта ва қайта гапиришдан, таъкидлашдан эринмаймиз. Ва ҳар сафар бу ҳақда сўзлаганимизда ўғил-қизларимизнинг тарбиялашда нималарга эътибор беришимиз лозиму, айни жараёнда қандай омилларни назардан четда қолдиряпмиз, бизнинг ёдимиздан кўтарилаётган тарбия усуллари, мазмун-моҳияти ёш ниҳолларимизнинг келажагига салбий таъсир этмасмикан деб ўйлаб қоламиз.
            Таълим-тарбия жараёни иштирокчилари яъни ота-она, ўқитувчи, маҳалла фаоллари болага мактабни битиргунга қадар кўз-қулоқ бўлиб туриш етарли, етуклик гувоҳномасини олгач, мустақил ҳаётга қадам қўйгач, у ўз йўлини топиб кетади, деб ҳисоблашади. Олий ўқув юртида йигит-қизлар фақатгина билим олиш, малака ва кўникма эгаллаш билан шуғулланишади, бу даргоҳдаги ўқитувчиларнинг вазифаси ҳам уларга пухта билим беришу топшириқларни талаб қилиш деб ўйлашади. Шунданми фарзанди олий ўқув юрти талабаси бўлгач, ота-онада боласига тўла ишонч пайдо бўлади. Энди у ёш бола эмас деган. Аслида ҳам шундаймикан?

Маънавий етук инсонларни вояга етказишда миллий қадриятларимизнинг ўрни

ТТЕСИ
Мустақиллик туфайли бизнинг маънавий қадриятларимиз, ўтмиш аждодларимиз қолдирган мерос, ўзининг бутун мукаммаллигида тиклана бошлади. Куръони карим, ҳадиси шарифлар биринчи марта ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди, Носириддин Рабғузий, Аҳмад Яссавий, Убайдий, Муҳаммад Раҳимхон Феруз, Бурхонуддин Марғиноний, Абу Мансур Мотуридий, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон ва бошқалар собиқ «совет даврида» ҳатто номларини эслаш ман қилинган алломаларимизнинг асарлари бирин-кетин нашр этилиб, чанқоқ китобхонлар қўлига етиб кела бошлади. Давлат тили ҳақида қонун қабул қилинди. Тассаввуф пирлари – Баҳоуддин Нақшбанд, Имом ат-Термизий, Имом ал-Бухорийларнинг таваллуд айёмларини нишонлаш миллатимизнинг руҳида покланиш туйғуларини уйғотди. Пойтахтимиз марказида соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг улуғвор мужассамаси ўрнатилиши ўзбек халқининг ҳар бир фарзанди руҳида ҳақли ифтихор ҳисларидан ўчмас ёғду пайдо қилди.

«Обод турмуш йили» ва унинг мазмун моҳияти ҳақида.

ТТЕСИ
7 январь куни «Обод турмуш йили» ва унинг мазмун моҳияти, институт профессор – ўқитувчилар олдида турган вазифалар ҳақида  тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирни институт институт ректори проф.Қ.Жуманиязов очиб, тадбир иштирокчиларини тадбирга таклиф этилган Тошкент давлат Маданият институти “Социология” кафедраси мудири Социология фанлари доктори профессор М.Бекмуродовни таништирди ва сўз навбатини меҳмонга берди.

Абу Райҳон Берунийнинг илмий-фалсафий қарашлари.

ТТЕСИ
       Биринчи минг йилликнинг сўнггида (973 йил, 4 сентябрь) таваллуд топган улуғ бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний ҳам фалсафа фанини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшди. Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»1 деб номланган қомусий китобини тўла маънода инсоният тарихининг ўтган 5 минг йиллиги воқеалари таҳлили ва синтезига бағишланган мумтоз қомусий асар, деб баҳолаш мумкин. Мазкур китобда улуғ мутафаккир асар ёзилиши жараёнида олиб борган илмий-фалсафий тадқиқотлари, қўллаган усуллари хусусида сўз юритиб шундай ёзган:
«Мазкур асарни ёзиш асносида ўзимга ишонч ҳосил қилдим-ки, ақлий нарсалардан далил келтириш, кузатилган нарсаларга қиёс қилиш йўли билан ҳақиқий малумотларга эга бўлиш мумкин эмас. Бунга фақат «китоб аҳллари» ва турли дин арбобларига, шу (эътиқодларга) амал қилувчи ҳар хил маслак ва ишонч эгаларига эргашиш, уларнинг тушунчаларини ҳамиша асос тутиш билан белгиланади. Сўнгра уларнинг исбот учун келтирган сўз ва эътиқодларини бир-бирига солиштириш билан билинади»2.

Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг асосий мезонлари

ТТЕСИ

СОДИҚОВА Н.И. ТТЕСИ.Миллий маданиятни ҳар томонлама юксалтириш масаласи бугунги кунда маънавиятимизни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган асосий омиллардан бири бỷлиб ҳисобланади.Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос урф-одати анъаналари ва қадриятлари мавжуд. Шу жумладан, ỷзбек халқи ҳам ỷзининг бой маънавий мероси, маданий бойликлари, кỷҳна тарихий ёдгорликларига эга.Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришда халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минглаб қỷлёзмалар, адабиёт ва санъат асарлари буюк маънавий бойлигимиздир.


Ўзбек тили дарсларида ёшларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш масаласи

ТТЕСИ
“Маълумки, ўзликни аглаш, миллий онг
 ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар
 ўртасидаги руҳий – маънавий боғлиқлик
                                                                                   тил орқали намоён бўлади…
 Она тили – бу миллатнинг руҳидир”
 
И.А.Каримов.
 
         Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб вояга етказиш таълим – тарбия соҳаси олдида турган энг долзарб вазифадир. Шунинг учун ҳам таълим тизимига янгидан янги технологияларни жорий этган ҳолда  дарс ўтишниннг самарали усулларини такомиллаштириб, ёшлар тарбиясига эътибор бериш зарур.

АДАПТИВ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ – ИЖТИМОИЙ МУАММО

ТТЕСИ
Алламуратов Ш.И. – Жисмоний тарбия кафедраси мудири, б.ф.д.

Адаптив жисмоний тарбия – касаллик ёки жароҳат натижасида организмининг ҳаётий муҳим функциялари турли даражада турғун бузилган ва жисмоний имкониятлари чегараланган одамларнинг жисмоний тарбияси аспектларини ўрганадиган таълим ва фан соҳасининг янги йўналиши ҳисобланади.
Унинг мақсади – шахсни, ўзининг саломатлиги ҳолатига, атроф муҳитга, жамиятга ва фаолият турларига адаптациясини таъминлайдиган ҳаракат фаоллигини, жисмоний ва психик қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш ҳисобланади.

Миллатимнинг руҳисан тилим

ТТЕСИ
“Биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган
бебаҳо бойликнинг ворислари
сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз,
уни бойитиш, нуфузини янада
ошириш устида доимий ишлашимиз зарур”.

И.А.Каримов

Ер юзида қанча миллат бўлса уларнинг тарихини, унинг борлигини, урф-одатларини, ўзларига хос удумларини, умуман олганда, ўша миллатнинг мавжудлигини билдирувчи энг асосий омиллардан бири ўша миллатнинг она тилидир. Худди шундай бизнинг она тилимиз яъни ўзбек тили ҳам биз учун муқаддас ва қадрлидир.

ТАҚДИРИМСАН, БАХТИМСАН ЭРКИН ВА ОБОД ВАТАН!

ТТЕСИ
 
   Мустақил Ўзбекистон учун тарихан қисқа, моҳиятан асрларга тенг давр бизга эрк ва ҳурриятни тақдим этди. Ўзлигимиз, шон-шуҳратимиз, миллий қадриятларимизга, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлдик.
Ўзбекистон истиқлолнинг дастлабки кунларидан барча жабҳаларда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишга қаратилган кенг кўламли комплекс ислоҳотларни амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича ўз йўлини танлади. Дунёнинг энг ривожланган ва тараққий этган илғор демократик давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашни мақсад қилган мамлакатимиз қўлга киритаётган муваффақиятлар жаҳоннинг таниқли давлат ва жамоат арбоблари, кўзга кўринган сиёсатчилари, ҳуқуқшунос ва экспертлари томонидан юксак баҳоланмоқда. Бу, муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида мустақилликка эришган илк йилларимизданоқ, ривожланишнинг ўзига хос ва ўзига мос йўлининг тўғри ва оқилона танланганидан далолатдир. Шу боис, бугун тараққиётнинг "ўзбек модели" деб аталаётган мазкур йўлдан қатъий ва оғишмай олға интилганимиз ўз самараларини бераётганини нафақат биз, балки бутун жаҳон афкор оммаси кўриб, билиб, ҳис этиб, тан олиб, қойил қолмоқда.